Спорт Ўзбекистон - Қирғизистон - 7:0 (ФУТБОЛ)

Ўзбекистон - Қирғизистон - 7:0 (ФУТБОЛ)







Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган «Каспий кубоги»да учинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этаётган «нуралиевчилар» бугун мусобақанинг 3-турида Қирғизистонга қарши майдонга тушишди ва бу сафар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.



Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан олдинга ташланган вакилларимиз аввалига Шоҳжахон Аббосовнинг голи эваига ҳисобда олдинга чиқиб олди. 28-дақиқада энди Иззат Абдуллаев ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлимнинг сўнггига қадар Музаффар Исмоилов ҳисобдаги фарқни учтага оширди

Иккинчи бўлимда вакилларимиз янада сермаҳсулроқ футбол намойиш эта бошлашди. Аввалига биринчи гол муаллифи Шоҳжаҳон Аббосов ўзининг иккинчи голини киритган бўлса, Иззат Абдуллаев икки дақиқанинг ўзида иккита тўп киритиб хет-трек қайд этди.


Бу билан ҳам чекланиб қолмаган Нуралиев шогирдлари 74-дақиқада Муҳиддин Одиловнинг голидан кейин ҳисобни 7:0 кўринишига олиб келишди. Бу ҳисоб учрашув сўнггига қадар ўзгармади ва вакилларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади.

Ўзбекистон - Қирғизстон - 7:0 (3:0)
Голлар:
Шоҳжаҳон Аббосов (15, 51), Музаффар Исмоилов (40), Иззат Абдуллаев (28, 63, 65), Муҳиддин Одилов (74).

ЎЗБЕКИСТОН: 1. Комрон Баҳовутдинов, 16. Зокир Аҳмадалиев (14. Бекзод Мирзамуродов, 68), 5. Шоҳжаҳон Қиличев (9. Иброҳим Абдуллаев, 68), 11. Музаффар Исмоилов, 2. Достон Ҳамдамов, 3. Ислом Исмоилов (8. Адҳам Аҳмаджонов, 53), 15. Иззат Абдуллаев, 7. Равшан Хурсанов (сардор), 13. Шоҳжаҳон Аббосов (10. Жавоҳир Сидиқов, 60), 6. Алишер Мирзаев, 18. Ойбек Эркинов (17. Муҳиддин Одилов, 53)

Огоҳлантиришлар:
Равшан Хурсанов, 28, Музаффар Исмоилов, 48, Алишер Мирзаев, 59 – Р. Бакит, 11.

Амалга оширилмаган пеналти:
Р. Хурсанов, 26.








Комментарии   

Оставьте комментарий

Меню сайта

Поиск

Календарь

Наш опрос

Оцените мой сайт

Мини-чат

Для добавления сообщения необходима авторизация

Статистика

Рекламный блок

Подробнее...

Рекламный блок

Здесь может быть реклама ВАШЕГО товара (ресурса)

Подробнее...

Рекламный блок

Здесь может быть реклама ВАШЕГО товара (ресурса)

Подробнее...