Спорт O'zbekiston 1 - 1 Yaponiya (FUTBOL)

O'zbekiston 1 - 1 Yaponiya (FUTBOL)




Футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг Осиё қитъасидан учинчи босқич саралаш беллашувларини давом этдираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида қитъанинг энг кучли жамоаси Япония билан дуранг натижага эришди. Ўйинда ҳисобни Ўзбекистон миллий терма жамоаси очди. 8 - дақиқада ўзбекистонликлар сардори Сервер Жеппаров ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўзбекистонлик футболчилар номдор рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Устма-уст ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди. Сервер Жеппаров, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов ва Санжар Турсуновларда рақиб дарвозасини нишонга олишнинг яхшигина имконияти бўлди. Аммо бир гал японлар дарвозабони тўсқинлик қилган бўлса, бошқасида тилга тушган метиндек ҳимояси яхши иш берди. Иккинчи таймнинг ўрталарига келиб, Япония миллий терма жамоаси ҳужумга зўр берди. Ана шундай ҳужумлардан бири иш бериб, 65-дақиқада Шинжи Оказаки ҳисобни тенглаштирди. Кейин томонларнинг бир-бирларининг дарвозаларини нишонга олиш уринишлари самарасиз якунланди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгармади. "С" гуруҳидан кейинги босқичга чиқишга қаттиқ умид қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги учрашувдан камида дуранг натижага умид қилаётганди. 2-тур учрашувлари ортидан бу икки миллий терма жамоа 4 очкодан тўплаб, гуруҳда етакчилик қилишмоқда. Бугун гуруҳдаги қолган икки миллий терма жамоа орасида ҳам навбатдаги ўйин бўлиб ўтади. Тожикистон сафарда Шимолий Кореяга қарши майдонга тушади. Гуруҳдаги миллий терма жамоалар бундан кейинги учрашувларини 11 октябр куни ўтказишади. Ўзбекистон меҳмонда Шимолий Кореяга, Япония эса, Тожикистонга қарши тўп суради.






Комментарии   

Оставьте комментарий

Меню сайта

Поиск

Календарь

Наш опрос

Каким видом спорта Вы занимаетесь? Какой вид спорта Вы больше любите?

Мини-чат

Для добавления сообщения необходима авторизация

Статистика

Рекламный блок

Подробнее...

Рекламный блок

Здесь может быть реклама ВАШЕГО товара (ресурса)

Подробнее...

Рекламный блок

Здесь может быть реклама ВАШЕГО товара (ресурса)

Подробнее...